Жаҳон

Маданият ва спорт туризмига эътибор қаратган Муғла “йиллик 3 миллион сайёҳ” мақсадига яқинлашди

Муғла ва унинг туристик туманларида очилган кўплаб спорт ташкилотлари, маданий тадбирлар ва қадимий шаҳарлар билан январь-сентябрь ойлари оралиғида шаҳарга келган хорижлик сайёҳлар сони 2 миллион 977 минг 427 нафарга етди.

Маданият ва спорт туризмига эътибор қаратган Муғла “йиллик 3 миллион сайёҳ” мақсадига яқинлашди

 

Муғла

 Ҳар йили кўплаб хорижлик сайёҳ ташриф буюрадиган Муғла, турли мамлакатлардан келган сайёҳлар билан бир қаторда маҳаллий зиёратчилар томонидан ҳам қадрланади.

 

15 октябрь куни эълон қилинган рақамларга кўра, 2023 йилнинг 1 январидан 30 сентябргача шаҳарга 2 миллион 977 минг 427 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Сайёҳлар орасида 1 миллион 253 минг 679 киши билан инглизлар такроран биринчи ўринни эгаллади.

 

 

Муғлада ўтказилган Президентлик Велосипед Тури, миллий ва халқаро яхта пойгалари, каноэ ва эшкак эшиш чемпионатлари, елканли пойгалар, Ўлик денгизи ҳаво ўйинлари ва спорт туризми билан бир қаторда, 23 хил ҳудудда олиб борилган қазишмалар билан кўплаб қадимий шаҳарлар, хорижлик зиёратчиларни кутиб олди.

 

Ҳоким Идрис Акбийик, АА мухбирига берган баёнотида, тарихий, табиий гўзалликлари ва маданий хусусиятларни ўзида мужассам этган шаҳарнинг туризм нуқтаи назаридан аҳамиятли эканини таъкидлади.

 

Муғлага ташриф буюрган сайёҳларнинг 9 та божхона дарвозаси ва 2 аэропорт орқали киришларини кузатув остига олган Акбийик, минтақада туризм мавсумининг давом этаётганини ва шаҳарнинг фақат денгиз, қум ва қуёш учбурчагидан иборат эмаслигини қўшимча қилди.

 

Сўнгги йилларда Муғлада туризм янада ривожланганлигини, шу билан бирга маданият ва спорт туризмига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаган Акбийик: “Муғла, туманлари билан бирга туризм сектори жуда ривожланган шаҳардир. Туризмни ҳар томонлама яхшилаш устида ишлаяпмиз. Бугунги кунга келиб вилоятимизга келаётган хорижлик сайёҳлар сони 2 миллион 977 минг 427 нафарни ташкил этмоқда.  Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ўсган ва умид қиламанки, йил охиригача 3 миллиондан ошади” - деди.

 

У шаҳарга энг кўп ташриф буюрувчиларнинг Англия, Германия, Россия, Голландия ва Полшадан келганини қайд этди.

 

 

Минтақага ҳаво ва денгиз божхона эшиклари орқали ҳамон сайёҳлар оқимининг давом этаётганини таъкидлаган Акбийик, йил охирига келиб, ўтган йили Муғлага келган сайёҳлар сонидан сезиларли даражада ортишини айтди.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"