Ғазода отилган ракета Мисрнинг курорт шаҳрига тушди
Воқеа учун жавобгарликни ҳеч қайси томон зиммасига олгани йўқ.

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги жангларда отилган ракета Мисрнинг Ғазо секторидан 220 км узоқликдаги курорт шаҳри Табага келиб тушди. Бу ҳақда Реутерс хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ракета Таба шаҳридаги тиббиёт муассасасига келиб тушган. Камида олти киши жароҳатланган.
Шаҳарга уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ҳали ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Исроил ҳарбийлари ўз чегаралари ташқарисида содир бўлган воқеадан хабардор эканини айтди.
Таба Исроилнинг Қизил денгиздаги Эйлат порти билан Миср чегарасида жойлашган. Бу сайёҳлар орасида машҳур жой. Шаҳар Қизил денгиз бўйидаги Шарм ал-Шайх курортидан тахминан уч соатлик масофада жойлашган.







