Тарихдаги энг юқори кўрсаткич: дунёда қочқинлар сони рекорд даражада ошди
Биргина сўнгги 9 ойда114 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

БМТ қочқинлар бўйича агентлиги (UNHCR) ҳисоботида Айтилишича, 2023 йил бошидан (сентябрь ойи охиригача) бутун дунё бўйлаб 114 миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, бу «халқаро ҳамжамият можароларни ҳал эта олмаганини кўрсатувчи янги рекорддир».
Украина, Судан, Конго Демократик Республикаси ва Мянмадаги можаролар, шунингдек, Сомалидаги қурғоқчилик ва сув тошқинлари ҳамда Афғонистонда давом этаётган гуманитар инқироз қочқинлар кўпайишининг асосий омили бўлган.
БМТ қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Грандининг айтишича, ҳозир дунёнинг диққат маркази Ғазо секторидаги гуманитар фалокатга қаратилган. Аммо бутун дунё бўйлаб жуда кўп можаролар тарқалмоқда ёки авж олмоқда, беайб одамлар ўлмоқда ёки ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият можароларни бартараф эта олмагани ёки янгиларининг олдини ололмагани «қочқинлар сонининг ортиши ва азоб-уқубатга дучор бўлишига олиб келади».
Шунингдек, ҳисоботда, мамлакат ичида кўчишга мажбур бўлганлар қочқинларнинг 57 фоизини ташкил этиши маълум қилинган. Шу билан бирга, чет элга қочиб ўтганларнинг аксарияти — 75 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатлар томонидан қабул қилинган. 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида дунё бўйлаб 1,6 миллион киши бошпана сўраб мурожаат қилган, бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир.







