Туркияда германиялик аёл "меҳмонхона маликаси" унвони олди
У меҳмонхонада 1071 кун яшаган.

Туркияда германиялик саёҳатчига "меҳмонхона маликаси" унвони берилди. 61 ёшли Сабине Даниелс сўнгги тўққиз йил давомида ҳашаматли меҳмонхонада 1071 кун яшади.
Сайёҳнинг таъкидлашича, у Туркияни ва мамлакат иқлимини жуда яхши кўради, чунки бу унинг соғлиғига фойдали таъсир кўрсатади. Пандемия бошланган йил унинг учун энг оғир йил бўлди: у севимли мамлакатига уча олмади.
Меҳмонхона эгалари тез-тез меҳмонга келадиган немис аёлига миннатдорчилик билдирди. Улар аёлга сертификат тақдим этишди ва уни "меҳмонхона маликаси" деб эълон қилишди. Бунга жавобан Сабине Даниелс меҳмонхона ходимларини “иккинчи оила” деб атади.







