Эрдоған Истанбулда митинг бўлаётган жойга келди
Туркия раҳбари Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот беради.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған вертолётда Фаластин бўйича Истанбулдаги Отатурк аэропортида митинг ўтказилаётган жойга етиб келди.
Туркия раҳбари Яқин Шарқдаги вазият бўйича бир қатор баёнотлар беради.
Эрдоған бўлган вертолёт ҳудуд бўйлаб бир неча марта айланиб учди.
Митингда Туркия етакчиси билан бирга ҳукмрон Республикачилар альянсига мансуб партиялар етакчилари сўзга чиқиши кутилмоқда.
Аввалроқ Анқара Миср, Саудия Арабистони, Ливия ва Иордания раҳбарларига митингда қатнашиш учун таклиф юборгани хабар қилинганди.







