Жаҳон

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

22 август куни Украина дронларининг Россия ва Россия назоратидаги Украина ҳудудларига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Зарбалардан бири Россиянинг иккинчи йирик маркетплейси Ozon компаниясининг Самара вилоятидаги логистика марказига тегди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Россия расмийлари маълумотига кўра, ҳужумлар мамлакатнинг бир нечта ҳудудлари, шунингдек, Россия назоратидаги Украина ҳудудларида амалга оширилган. Зарба берилган объектлар орасида саноат корхоналари ва нефть инфратузилмаси ҳам бор.

 

Россиянинг Самара вилояти губернатори Вячеслав Федоришчев Новокуибишевск шаҳрига уюштирилган ҳужумда кекса аёл ҳалок бўлганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида саноат объектларига зарар етган. Украина ҳарбийлари эса шаҳардаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилганини ва у ерда ёнғин чиққанини маълум қилди.

 

Ozon компанияси Самара вилоятининг Чапаевск шаҳридаги логистика марказида ҳужумдан кейин ишлар тўхтатилганини билдирди. Компания ҳужум оқибатида жароҳатланганлар борлигини маълум қилган. Бу Ozon объектларига сўнгги ҳафталарда Россиянинг йирик онлайн-савдо компанияси Wildberries омборларига уюштирилган қатор ҳужумлардан кейинги илк зарба бўлди. 

 

Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратевнинг маълум қилишича, Азов денгизи соҳилидаги Ейск порт шаҳрига берилган зарбалар оқибатида уч киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган. Яна бир катта ёшли фуқаро яраланган. Портдаги номи очиқланмаган объектлардан бирида ёнғин юзага келган.

 

Белгород вилояти губернатори Украина ҳужумлари оқибатида икки киши ҳалок бўлгани, 13 киши яраланганини маълум қилди. Брянск вилоятида эса тўрт киши жароҳатланган.

 

Қримдаги Севастопол шаҳрида Москва томонидан тайинланган губернатор Михаил Развожаев украиналик дрон шаҳар автобусига зарба берганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳодисада камида икки киши ҳалок бўлган, 10 киши яраланган.

 

Россия назоратидаги Луганск вилоятида эса Москва томонидан тайинланган губернатор Леонид Пасечник икки нафар тинч аҳоли, жумладан, 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлганини ва яна тўққиз киши яраланганини маълум қилди.

 

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

 

Россия ва Украина сўнгги пайтларда бир-бирининг иқтисодий ва логистика инфратузилмасига қарши узоқ масофали дрон ҳужумларини кучайтирмоқда. Киев бундай зарбаларни Россиянинг урушни молиялаштириш ва таъминлаш имкониятларини қисқартиришга қаратилган кампания сифатида изоҳламоқда.

 

Россия президенти Владимир Путин эса Украина иқтисодий нишонларга зарба бериш орқали “Пандора қутисини очгани” ва Москванинг жавоб чораларини кучайтириши мумкинлигини айтди. 

 

Бу ҳужумлар Россиянинг Украинадаги уруши 4,5 йиллик маррага яқинлашаётган бир пайтда томонлар ўртасидаги зарбалар географияси кенгаяётганини кўрсатмоқда. 

 

Шу билан бирга, аввалроқ Россиянинг Украина марказидаги Кривой Рог шаҳридаги савдо марказига уюштирган дрон ҳужуми оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган, 130 дан ортиқ одам яраланган эди.  

 

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Чет элликлар ва дипломатлар Украинада қолмаслиги керак — Россия ТИВ

Россия томони Киевда янги йирик зарбалар хавфи мавжудлигини билдириб, чет элликларни Украинага бормаслик ва мамлакатда қолмасликка чақирди.