Жаҳон

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов жараёни бошланди. Бу ҳақда Теngrinews.kz маълум қилди.

 

Маҳаллий вақт билан соат 07:00 ҳолатига кўра, республиканинг 20 та ҳудудидаги 10 363 та сайлов участкасида овоз бериш бошланди. Яна 107 та участка ҳудудий комиссиялар қарорига кўра, соат 06:00 дан фаолият юритган. Шунингдек, 16 та хорижий давлатда ташкил этилган 19 та сайлов участкаси ҳам фуқароларни қабул қилмоқда. Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

 

Қозоғистонда 1 июлдан янги Конституция кучга кирган. Унинг лойиҳаси март ойида ўтказилган референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан маъқулланган. Янги Конституция амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга яна бир бор президентлик сайловида иштирок этиш имконини беради.

 

Мамлакатнинг икки палатали парламенти — Сенат ва Мажлис 30 июнь куни ўз фаолиятини расман якунлаган. Конституциявий ислоҳот натижасида икки палатали парламент ўрнига бир палатали Қурултой ташкил этилади.

 

Шунингдек, ислоҳот доирасида витсе-президент лавозими қайта тикланади ва янги маслаҳат органи — Халқ кенгаши ташкил этилади. Унинг аъзолари президент томонидан тайинланади.v

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.