Жаҳон

Украина қарши ҳужум бошланганидан бери 90 минг аскарини йўқотди — Шойгу

Россия мудофаа вазирининг айтишича, Россия Украина бўйича мулоқотга тайёр.

Украина қарши ҳужум бошланганидан бери 90 минг аскарини йўқотди — Шойгу

 

Киев 90 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, 600 га яқин танк ва турли тоифадаги 1900 га яқин зирҳли техникасини йўқотди

 

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 10-Пекин Сяншан форумида Украинадаги махсус операцияда Россия қўшинлари ўзига юкланган вазифаларни услубий тарзда бажараётганини маълум қилди.

 

“Россия қуролли кучлари ўзларига юкланган вазифаларни услубий ва ишончли бажаришда ва тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлашда давом этади”, — деди Шойгу.

 

Вазирнинг таъкидлашича, фақат 4 июндан бошлаб, қарши ҳужум пайтида Украина катта йўқотишларга дуч келди.

 

“Киев 90 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини, олти юзга яқин танкни ва турли тоифадаги 1900 га яқин зирҳли техникасини йўқотди. Шу билан бирга, жанг майдонида тактик жиҳатдан аҳамиятли муваффақиятларга эришилмади”, — деб эслатди Шойгу.

 

Вазирнинг сўзларига кўра, Ғарб Украинадан Россияга “стратегик мағлубият” етказиш учун сарфланадиган материал сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

 

“Россиянинг ўз хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонуний ҳуқуқларига эътибор бермай, Оқ уй ўзи назорат қилаётган НАТО блокини шарқда кенгайтиришга қатъий интилди. Бу агрессив қадамлар бизни қарши чоралар кўришга мажбур қилди. Бунга жавобан Ғарб бизга қарши бошланган гибрид урушда Россияни “стратегик мағлубиятга учратиш” йўналишини очиқдан-очиқ белгилаб олди”, — дея қўшимча қилди мудофаа вазирлиги раҳбари.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"