Ғазодан Мисрга хорижликларни эвакуация қилиш бошланди
Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти биринчи марта очилди.

Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти Ғазо секторини тарк этиш истагида бўлган хорижликлар ва ярадор фаластинликлар учун биринчи марта очилди.
Биринчи қочқинлар аллақачон Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарани кесиб ўтишмоқда, жумладан, чет эл фуқаролари, касал ёки оғир яраланган фаластинликлар.
Аввалроқ Миср Ғазо секторини тарк этиш истагида бўлган 400 нафаргача хорижий фуқароларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилганди.







