Украина Евтоиттифоққа кириш учун ҳамма нарса қилмоқда — Зеленский
Украина йил охиригача блокдан ижобий қадам кутади.

Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлиш тўғрисидаги қарор шу йил қабул қилиниши учун ҳамма нарсани қилмоқда ва бундай имкониятни ўтказиб юбормайди. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский Телеграм каналида ёзди.
У Украинанинг Европа Иттифоқига нисбатан оптимизми бутун Европа учун янада барқарор келажакка хизмат қилади, деган фикрни билдирди.
"Биз Украинанинг бу йил Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича сиёсий қарорга келиш учун ҳамма нарсани қиляпмиз", деб ишонтирди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, Украина 2022 йилнинг 23 июнида Евроиттифоққа қўшилиш учун номзод мақомини олди. Эндиликда давлат блокка тўлақонли аъзо бўлиш учун бир қатор шартларни бажармоқда.
Октябрь ойи охирида ОАВ 8 ноябрь куни Еврокомиссия Украинанинг иттифоққа аъзолик аризасидаги муваффақиятини баҳолаши ҳақида хабар берган эди.







