Берлин Киевга ёрдамни камайтирмаслигини айтди
Украина Ғазодаги вазият туфайли ҳарбий ёрдам қисқаришидан хавотирда.

Исроилдаги уруш Германиянинг Украинага ёрдамини камайтиришга мажбур қилмайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Борис Писториус маълум қилди.
У Украинани қўллаб-қувватлаш Германиянинг масъулияти эканлигини таъкидлади.
"Бу муҳокама қилинмайдиган позиция", — деди вазир.
Шу билан бирга, Исроил ҳам худди шундай ҳарбий ёрдамга умид қила оладими, деган саволга Писториус бу масала ҳозир кўриб чиқилмаётганини билдирган.
Хусусан, Писториус Европанинг ўзи ҳам урушга тайёр туриши кераклигини қайд этди.
"Очиғини айтсам, биз ҳам ҳужумга учраш эҳтимолига тайёр бўлишимиз, кейинчалик мудофаа урушини олиб боришга қодир бўлишимиз керак. НАТО давлатлари Россиянинг агрессиясига тайёр бўлиши жоиз", — деди у.





