Туркияга борадиган сайёҳлар учун янгилик жорий қилинди
Туристларга уй-жойларни ижарага бериш қоидалари кучайтирилди.

Туркия туристлар учун уй-жой ижараси талабларини кучайтирди. Уйни 100 кундан кам муддатга ижарага олишни хоҳловчилар бинодаги барча яшовчиларнинг розилигини олишлари шарт.
Агар туристик мақсадларда ижарага бериладиган уй-жой бинодаги квартира бўлса, рухсат олиш учун Маданият ва туризм вазирлигига барча қаватлардаги мулкдорларнинг розилигини тақдим этиш керак.
Энди ташриф буюрувчилар Маданият ва туризм вазирлигидан лицензия олишлари, шунингдек, ижара шартномасини тузишлари керак.
Ушбу талабларга риоя қилмаслик уй эгасига 100 минг турк лираси (3,5 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.







