Исроил вазирларидан бири Ғазога атом бомбаси ташлашни таклиф қилди
Шундан сўнг у лавозимидан четлатилган.

Исроилнинг мерос ишлари вазири Амихай Элияху Ғазо секторига атом бомбаси ташлашни таклиф қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вазир Ғазога атом бомбасини ташлаш конфликт ривожланишида “имкониятлардан бири” эканини айтган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху унинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва Исроил армияси учинчи томонларга зарар етказмаслик учун халқаро ҳуқуқнинг энг юқори стандартларига мувофиқ ҳаракат қилишини билдирган.







