Эртага Тошкентнинг 3 та туманида “свет” бўлмайди
Расмийлар электр таъминоти тўхтатиладиган ҳудудларни маълум қилди.

Эртага, 7 ноябрь Тошкент шаҳрининг учта туманида элетр таъминти вақтича тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий элекрт тармоқлари" АЖ ҳабар берди.
Элекрт таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:
Олмазор туманида «Истиқбол» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Чилонзор туманида «Зарқўрғон» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод туманида «Биллур» МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдирилмоқда.







