Жаҳон

Россия Ливияда ҳарбий-денгиз базаси қуриш ниятида

Бу мамлакатга Европани яқиндан назорат қилиш имконини беради.

Россия Ливияда ҳарбий-денгиз базаси қуриш ниятида

 

Америка нашрининг ёзишича, Россия ва Ливия ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишув устида иш бошлаган. Ҳаракат генерал Халифа Хафтарнинг 28 сентябрь куни Москвада Россия президенти Владимир путин билан учрашганидан кейин бошлангани айтилмоқда.

 

Хафтар Россия Федерациясига бир қанча ҳаво базалари ва Россия ҳарбий кемаларига Тобрук портида доимий жойлашиш ҳуқуқини беришга тайёрлиги маълум қилинган.

 

Таъкидланишича, Хафтар Африкадаги нефт захираларининг тахминан 40 фоизига эга бўлган мамлакатдаги кўплаб йирик нефт объектларини назорат қилади. Унга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, қирувчи учувчиларни тайёрлаш ва ҳукумат кучларига қарши туриш учун махсус кучлар керак. Бунинг эвазига ҳозирда "Вагнер" ПМC ҳарбийлаштирилган тузилмалари жойлашган бир нечта ҳаво базалари Россия қўшинларини жойлаштириш учун берилиши ваъда қилинган.

 

"Бу ҳолда, Россия кемалари Греция ва Италиядан доимий равишда бир неча юз километр узоқликда бўлади ва бу Россияга бутун Европа Иттифоқига жосуслик қилиш имконини беради", — деди АҚШнинг Ливия бўйича собиқ махсус вакили Жонатан Вайнер нашрга.

 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар таҳдидни жуда жиддий қабул қилади ва шу пайтгача Россия Федерациясини Ўртаер денгизи минтақасидан узоқлаштиришга ҳаракат қилган.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"