Рамзан Қодировнинг ўғли яна тақдирланди
15 ёшли Адам давлат мукофотларини олишда давом этмоқда.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли 15 ёшли Адам давлат мукофотларини олишда давом этмоқда.
Бу сафар у "Кабардино-Балкар Республикасига хизматлари учун" ордени соҳиби бўлди. Унга кўра, мукофотни вилоят раҳбари Казбек Коқов шахсан топширган.
Шундай қилиб, 15 ёшли Адам миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун тақдирланди. Қодировнинг қўшимча қилишича, ўғли ҳаракати ва қарашлари билан ҳамма нарсада бобосига ўхшашга интилмоқда.
"У дин, урф-одатлар ва миллий қадриятларга оид масалаларнинг улкан аҳамиятини тушунгани қувонарли", - деди Чеченистон раҳбари.







