АҚШнинг янги бомбардимончи самолёти илк парвозини амалга оширди
B-21 Raider ядро қуролини олиб юришга қодир.

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг энг янги яширин бомбардимончи самолёти, ядро қуролини олиб юришга қодир B-21 Raider биринчи парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
У Калифорниядаги Northrop Grumman объектларидан биридан ҳавога кўтарилган. B-21'нинг парвоз вақти ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Ўзидан олдинги Б-2 каби қанот дизайнига эга бўлган Б-21 ҳавода ёнилғи қуйиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда узоқ масофага ҳам оддий, ҳам ядровий қуролларни дунё бўйлаб етказиб бера олади.
Нашрнинг ёзишича, ҳар бир самолётнинг нархи тахминан 750 миллион долларни ташкил этади.







