ҲАМАС ва Исроил гаровдагиларни алмашишга келишди
Келишувга кўра, фақат аёллар ва болалар алмашилади.

Яқин Шарқдаги можаро томонлари Исроил қамоқхоналаридаги 100 нафар фаластинлик аёл ва болани бир хил миқдордаги ҲАМАС гаровга олинганларга алмаштириш бўйича келишувга эришди.
Айирбошлаш муддати аниқланмаган. Бу келишувларга эришишда воситачилар бор-йўқлиги ҳам номаълум, деб хабар беради Al Hadath телеканали.
Исроил томонига кўра, ҲАМАС ҳозирда 200 дан ортиқ одамни, жумладан хорижликлар ва Исроил аскарларини гаровда ушлаб турибди. Аввалроқ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Исроил қамоқхоналарида олти мингга яқин фаластинлик борлиги ҳақида хабар берган эди.







