Жаҳон

Жосуслик қилган мультфильмлар “отаси”

Америка Федерал қидирув бюроси XX асрда кўплаб санъат арбоблари билан қизиққан. Улар орасида Уолт Дисней ҳам бўлган.

Жосуслик қилган мультфильмлар “отаси”

 

Америка Федерал қидирув бюроси XX асрда кўплаб санъат арбоблари билан қизиққан. Улар орасида Уолт Дисней ҳам бўлган. Мультфильмлар отаси Америка ҳукумати учун жосуслик қилганини билармидингиз?

 

Америка ҳукуматининг санъат аҳлига қизиқишининг ўзига хос сири бор. Федерал қидирув бюроси Жон Леннон, Элвис Пресли каби юлдузлар ҳақида бутун бошли маълумотлар базасини тўплаган.

 

АҚШ ички хавфсизлигининг бош органи юлдузларни таъсири кучли инсонлар, деб ҳисоблагани учун ҳам уларни кузатиб юрган.

 

Ҳукуматнинг артистларга қарши ишлашини кутиш мумкин, аммо улар билан ҳамкорлик қилиши бироз ажабланарли.

 

Масалан, АҚШ марказий разведка агентлиги ўтган асрнинг 50-60и йилларида Жексон Поллок ва Марк Ротко каби замонавий рассомларни қўллаб-қувватлаб, шу йўл билан Американинг санъат борасида СССРдан устун эканини кўрсатишга ҳаракат қилган.

 

Сенатор Жозеф Маккартининг Америкадан ташқаридаги фаолиятини ўрганиш комиссияси "қизил уруш" даврида санъаткорлар карьерасини буза бошлагач эса рассомлар соҳада яшаб қолиш учун ўз ҳамкасбларини сота бошлади.

 

1952 йилда "Орзулар трамвайи" номли драма режиссёри Элиа Казан ҳам ишини йўқотмаслик учун коммунистик партиядаги ҳамкасблари ҳақида ҳукуматга маълумот етказган. Аммо бу киночилар томонидан танқидларга сабаб бўлиб, режиссёрни бир умр танқид қилиб юрди.

 

Уолт Дисней ҳам жаҳон киносанъатидаги энг йирик жусуслардан бири бўлган.

 

Медиа-магнат 1940 йилнинг 10 ноябрида Федерал қидирув бюроси томонидан жосуслик қилишга кўндирилган.

 

Ўша даврда Дисней муваффақиятга эришиб улгурган эди. "Микки Маус" мультфильми 1928 йилда чиқарилган. Ундан сўнг 1937 йилда "Оппоғой ва етти гном" ҳамда 1940 йилда "Пиноккио" мультфильмлари экран юзини кўрган.

 

Ўша пайтда ФҚБ АҚШда коммунист тарғиботчилари пайдо бўлганидан хавотирда ва урушга кириш олдидан тайёргарлик ҳолатида эди.

 

Дисней ва ФҚБ ўртасидаги ёзишмаларни ҳозир ҳукумат сайтида ўқиш мумкин.

 

Бюро билан ҳамкорлиги давомида машҳур мультипликатор компаниясидаги касаба уюшмалари ҳақида маълумот бериб борган.

 

Аниматорлар иш ташлаш эълон қилгач, Дисней касаба уюшмалари вакиллари олдида уларнинг кўплари коммунист эканини айтган.

 

У ҳатто ФҚБ директори Эдгар Гуверга айрим лойиҳаларда ўз ижодий ғояларидан фойдаланиш имконини ҳам берган. Бунга жавобан Уолт Дисней ФҚБ объективларидан фойдаланишига рухсат берилган ва унга доимий қўриқчи тайинланган.

 

1945 йилда Дисней "жамоатчилик билан алоқалар бўйича махсус агент"га айланиб, 1966 йилда вафот этгунича ФҚБнинг маълумот етказувчиси бўлиб қолган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"