Жаҳон

Исроил ва ҲАМАС келишувга эришиш арафасида

Гап гаровга олинганларни алмаштириш ҳақида кетмоқда.

Исроил ва ҲАМАС келишувга эришиш арафасида

 

Исроил Ғазо секторида гаровга олинган 100 нафар аёл ва болани озод қилиш бўйича ҲАМАС билан музокаралар олиб бормоқда

 

ҲАМАС бу қадамни қўйишга тайёрлигини эълон қилди. Аммо катта эҳтимол билан озод қилинадиганлар сони камроқ бўлади. Маҳбусларни озод қилиш бўйича музокаралар Қатар ва Миср воситачилигида олиб борилмоқда.

 

Исроил ҲАМАСга 100 кишидан иборат рўйхатни берди. Бунга жавобан гуруҳ вакиллари улардан 50 нафарининг қаерда эканлиги ҳақида билишлари кераклигини айтиб, турли гуруҳлар томонидан ушлаб турилган қолган 50 нафарини топиш учун эса ўт очишни тўхтатиш зарурлигини маълум қилишган.

 

Агар томонлар якуний тафсилотлар бўйича келишиб олсалар, келишув яқин кунларда эълон қилиниши мумкин. Дастлабки келишувларга кўра, асирликдаги исроиллик аёллар ва болалар, қамоқхоналардаги фаластинлик аёллар ва ўсмирлар бир вақтнинг ўзида гуруҳларга бўлинган ҳолда озод қилинади.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"