Ўзбекистон 2024 йил учун энг яхши саёҳат маскани деб топилди
Ўзбекистон делегацияси Лондонда бўлиб ўтаётган "World Travel Mart" халқаро туризм кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этди.

Халқаро туризм кўргазмасида "Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани" номинацияси ғолиби бўлди, дея хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган "World Travel Mart" халқаро туризм кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этди.
Кўргазмада 2024 йил учун "Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани" номинацияси ғолиби бўлди. Махсус сертификатни Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламов қабул қилиб олди.
"Ушбу мукофот Ўзбекистондаги қуйидаги ислоҳотлар учун тақдим этилди: Ўзбекистон бўйлаб воҳадан тортиб воҳагача саёҳатчилар ўтган асрлар давомидаги савдо тармоқларини кузатишда давом этмоқда. Бир пайтлар обод қалъа шаҳарларини боғлаб турган туя карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички рейслар тармоғи эгаллаган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий маданий марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатиб туради. Нурота тоғларида жамоатчилик асосидаги туризм ташаббуси ташриф буюрувчиларга чўпон жамоалари ҳаётини кўрсатади", — дейилади хабарда.







