Филиппинда кучли зилзила рўй берди
Қурбонлар ва жароҳат олганлар бор.

Филиппин қирғоқларида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Камида олти киши ҳалокат бўлди, икки нафари эса бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази 679 минг киши истиқомат қиладиган Генерал Сантос шаҳридан 60 километр жанубда жойлашган.
Бир кун аввал ҳам Филиппинда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлганди. Ушбу ер силкинишидан ҳеч ким жабрланмади, бироқ айрим биноларга зарар етган.







