Шольц ва Эрдоғанинг муҳим, аммо «қийин» суҳбати
Германия Исроил томонда, Туркия эса Фаластин.

Германия канцлери Олаф Шольц Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни жума куни Германия пойтахтида қабул қилди. Бу Туркия президентининг 2020 йилдан бери Германияга илк ташрифидир.
Ўтган йиллар давомида Берлин ва Анқара турли масалаларда бир-бири билан баҳслашди. Октябрь ойида Исроил ва ҲАМАС ўртасида бошланган уруш Туркия ва Германияни баррикадаларнинг қарама-қарши томонида бўлишига олиб келди.
Шолс яҳудий давлати билан бирдамлигини билдирди ва ҳатто унга ҳарбий ёрдам беришни таклиф қилди.
Фаластинликларни ҳимоя қилиш ҳақида тез-тез гапирадиган Эрдоған Исроилни ҲАМАС билан қарама-қаршиликда ўзини «террорчи» давлат каби тутишда айблади.
Холокост хотиралари уни таъқиб қилаётган Германия канцлери аввалроқ Исроил давлатининг қонунийлигига шубҳа билдирган Туркия раҳбари билан мулоқот ўрнатиши керак эди.
Хабарларга кўра, Эрдоған кундузи Берлинда ҳамкасби Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашди, сўнгра Шольц билан суҳбат ўтказди.
7 октябрь куни ҲАМАС ва Исроил ўртасида ҳужумлар бошланганида Эрдоған дастлаб можарода потенциал воситачи сифатида ҳаракат қилган.
Бироқ Исроил томонидан соғлиқни сақлаш тизимларига зарба берилгач ва 11 мингдан ортиқ фаластинликлар ўлдирилган кейин ҳамда Ғазо сектори оммавий бомбардимон қилиниши ортидан у тез орада Фаластин томонига ўтди.
Германияга келишидан икки кун олдин Эрдоғон турк депутатлари билан гаплашар экан, Исроилни “террорчи давлат” деб атаган ва Ғарбни Ғазодаги қирғинларни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.
Бир ҳафта олдин у Исроил давлатининг қонунийлиги ўз фашизми томонидан шубҳа остида қолганини айтди. Бу Германия ҳукумати ва жамоатчиликни ҳайратда қолдирди.
Сешанба куни Шолс бу сўзларни «бемаънилик» деб атади ва Исроил инсон ҳуқуқлари ва халқаро қонунларга содиқ демократик мамлакат, ҲАМАС эса террорчи гуруҳ эканлигини таъкидлади.
Бир қатор сиёсатчилар ва жамоат бирлашмалари вакиллари, айниқса яҳудийлар Шольц бир неча ой олдин таклиф қилган Эрдоғонни қабул қилишдан бош тортишни талаб қилишди.
Консерваторлар вакили бўлган мухолифат ташриф вақти ноўрин эканлигини таъкидлади. Ҳукумат коалициясининг бир қисми бўлган ФДП либераллари ҳам худди шундай фикрда.
Босимларга қарамай, ҳукумат учрашувни бекор қилмади.
Агар кимдир дипломатия доктринасига амал қилса, баъзида "қийин шериклар" билан музокара олиб боришга тўғри келади, деди канцлернинг матбуот котиби.
2016 йилги давлат тўнтариши муносабати билан Туркиядаги репрессиялар туфайли юзага келган кескинлик давридан сўнг Берлин ва Анқара охирги вақтларда яқинлашиб қолган бўлса, Германия “Эрдоғон билан келишишдан манфаатдор эмас”, дея таъкидлайди таҳлилчилар.
Сабаблардан бири шундаки, Европанинг энг йирик иқтисодий давлатида 2,9 миллион кишилик катта турк диаспораси, жумладан, Эрдоғонни қўллаб-қувватловчи 1,5 миллион сайловчи яшайди.
Бундан ташқари, мамлакат бутун Европа Иттифоқи каби Туркия президентидан 2016 йилда мигрантлар келишини чеклаш бўйича тузилган келишувни узайтиришини истайди. Айниқса Яқин Шарқ давлатларидан муҳожирлар Европага оқиб кела бошлаган бир вақтда.







