“Дунё гўзали” номи аниқланди
Гўзаллик танловида Никарагуа вакили ғалаба қозонди.

Салвадорда навбатдаги “Дунё гўзали” гўзаллик танлови бўлиб ўтди. Ғолибликни никарагуалик 23 ёшли Шеинисе Алондра Паласиос Корнехо қўлга киритди.
У 2000 йил 30 майда Манагуада туғилган. Шеинисе Марказий Америка университетида таҳсил олган ва оммавий коммуникациялар бўйича бакалавр даражасини олган. Ҳозирда у рассом, бренд элчиси ва Никарагуа гўзаллик маликасидир.
Танловда 80 дан ортиқ давлатдан қизлар иштирок этди.







