Сеул яқинидаги касалхонада ёнғин чиқди
Беморлар ва ходимлар тутундан заҳарланган.

Жанубий Кореядаги шифохонада ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 14 киши тан жароҳати олган.
Воқеа Сеулдан 200 км жануби-шарқда жойлашган олти қаватли бинода юз берган.
Юзга яқин одам эвакуация қилинган. Шифокорлар уларга тутундан заҳарланиш ташхисини қўйишди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Ҳозирда полиция ва ўт ўчирувчилар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.







