Туркияда юк кемаси иккига бўлиниб кетди
Ҳодисага кучли бўрон сабаб бўлган.

Туркиянинг Қора денгиз соҳилида жойлашган Эрегли порти яқинида Панама байроғи остидаги юк кемаси чўкиб кетди. Тўфон кемани икки қисмга бўлиб ташлаган.
"Соҳилга қараб кетаётган кеманинг бир қисми портнинг бетон деворларига урилиб, қирғоқдаги амфитеатрга зарар етказди”, дейилади хабарда.
Барча 13 нафар экипаж аъзоси қирғоққа эвакуация қилинган. Улар орасида қурбонлар йўқ.
Дам олиш кунлари Туркиянинг кўплаб ҳудудларида ёмон об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Истанбул, Анқара, Измир ва 60 дан ортиқ бошқа шаҳарларда табиий хавфнинг сариқ даражаси эълон қилинди. Синоптиклар кучли шамол, ёмғир ва сув тошқини ҳақида огоҳлантирди. Аэропортларда 200 га яқин ички ва халқаро рейслар бекор қилинган.







