Иқтисодиёт

Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиль аккумуляторлари ишлаб чиқариши мумкин

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Карнатака штатида амалий ташриф билан бўлди.

Ҳиндистон Ўзбекистонда электромобиль аккумуляторлари ишлаб чиқариши мумкин

 

"Дунё" хабарига кўра, ташриф доирасида Бангалор шаҳрида икки давлат ишбилармон доиралари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида бизнес-форум уюштирилди. 

 

Самарали ўтган мулоқотлар якунида қатор амалий келишувларга эришилди.

 

MAM Minerals компанияси билан ҳамкорликда Пешку туманида графитни қайта ишлаш ва юқори қийматли, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (электромобил аккумуляторлари) ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш масалалари ўрганилди. Ҳинд компаниясининг яқин истиқболда Бухоро вилоятидаги графит конида тадқиқотлар олиб бориш учун ишчи гуруҳ юбориши бўйича келишувга эришилди.

 

Online Instruments компанияси билан Бухоро вилояти ҳудудида замонавий ахборот дисплейлари ишлаб чиқариш бўйича англашув меморандуми имзоланди. Вилоятдаги мактаблар ва турли идораларни мазкур компания томонидан ишлаб чиқарилган ана шу турдаги замонавий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича ҳамфикрлик билдирилди. 

 

Дунёнинг энг йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчиларидан бири саналган IBM компаниясининг Карнатака штатидаги бўлинмаси билан Қоракўл туманида ташкил этилаётган Acharya-IT кластерида ёшларни IBM сертификати асосида ўқитиш, кластер негизида IBM компаниясининг офиси ва лабораториясини ташкил қилишга келишиб олинди.

 

Делегация сафари доирасида Ҳиндистон тадбиркорлари билан Бухоро вилоятида турли соҳалардаги лойиҳаларга қаратилган 15 та англашув меморандуми имзоланди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"