Исроил Жанубий Африкадаги элчисини чақириб олди
Жанубий Африка ноябрь ойи бошида Исроилдаги барча дипломатларини чақириб олганди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни Жанубий Африка сиёсатчиларининг сўнгги баёнотларига жавобан ўз элчисини "маслаҳатлашувлар учун" чақириб олганини эълон қилди.
Ўтган ҳафта Жанубий Африканинг ҳукмрон Африка миллий конгресси партияси парламентда Исроил элчихонасини ёпиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.
Жанубий Африка ҳукумати Исроилни Ҳамас бошлаган уруш пайтида Ғазо секторига қилган ҳужумлари учун қаттиқ танқид қилиб, ноябрь ойи бошида Исроилдаги барча дипломатларини чақириб олган эди.







