Ғазода БМТнинг 100 нафардан ортиқ ходими ҳалок бўлди — UNRWA
Ғазо секторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)нинг бир юз саккиз ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда UNRWA Бош комиссари Филипп Лазарини маълум қилди.

Ғазо секторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)нинг бир юз саккиз ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда UNRWA Бош комиссари Филипп Лазарини маълум қилди.
“UNRWAнинг 108 нафар ходими ўлдирилгани тасдиқланди. Мен Бош комиссар сифатида ўз ходимларим учун хотира хизматларини олдиндан режалаштиришимга ҳеч қачон ишонмаган эдим. Бу давом этмаслиги керак”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Твиттер) саҳифасида.
Яқин Шарқдаги вазият 7 октабрь куни Ғазо секторидан Исроилга Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангариларининг кириб келиши, Исроил билан чегарадош ҳудудлар аҳолисининг ўлдирилиши ва 200 нафардан ортиқ, жумладан, болалар, аёллар ва қарияларнинг гаровга олин олиниши билан бирга кескин ёмонлашди.
ҲАМАС ҳужумни Исроилнинг Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.
Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсади ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил томонида 1,4 мингдан ортиқ одам можаро қурбони бўлган, 5,2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Исроилнинг Ғазога берган зарбалари натижасида, анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ва қарийб 18,5 минг киши яраланган.







