Ўзбекистон Хитойга 10 ойда 454,44 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган
Бу кўрсатгич ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кам.

Хитой Халқ Республикаси Bosh божхона бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳисобот даврида Хитойга табиий газ экспорт қилган давлатлар рўйхатида Туркманистон биринчиликни эгаллаб турибди. Январь-октябрь ойларида Туркманистондан Хитойга газ етказиб бериш ўтган йилгидан 2 фоизга ошиб, 8,07 миллиард долларга етган.
Иккинчи ўринда Россия 5,36 миллиард доллар (ўсиш – 73 фоиз;
Учинчи ўринда Мянма 1,23 миллиард доллар (ўсиш – 10 фоиз) туради.
Кейинги ўринларда Қозоғистон 1,08 миллиард доллар (ўсиш – 7 фоиз) бормоқда.
ХХР Давлат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида республика хориждан 96,51 миллион тонна табиий газ сотиб олган, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга кўп.
Маҳаллий ishlab чиқариш ҳажми эса 189,6 миллиард куб метр (нефть эквивалентида 170,64 млн. тонна)ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ўсиш қайд этилган.







