Иқтисодиёт

Тошкентда уй-жой учун ижара нархлари арзонлади

Пойтахтда ижара нархлари ўртача таъмирлаган хонадонлар учун 6-14 фоизгача, тўлиқ таъмирланган уйлар учун эса 6-16 фоизгача тушган.

Тошкентда уй-жой учун ижара нархлари арзонлади

 

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун ижара нархларининг ўзгаришини таҳлил қилди. 

 

Жорий йилнинг ўтган ойида пойтахтда барча турдаги хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан арзонлашган.  

 

Ўртача таъмирлаган хонадонлар учун ижара нархлари 6-14 фоизгача пасайган.

 

Бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 370 доллардан 348 долларга (5,9 фоизга) тушган бўлса, икки хонали хонадонлар учун 474 доллардан 437 долларга (7,8 фоиз), уч хонали хонадонлар учун 611 доллардан 526 долларга (13,9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар учун 729 доллардан 633 долларга (13,2 фоиз) арзонлашган.

 

Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари 6-16 фоизгача арзонлашган. 

 

Хусусан, ушбу турдаги бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 557 доллардан 508 долларга (8,8 фоизга), икки хонали хонадонлар 695 доллардан 651долларга (6,3 фоиз), уч хонали хонадонлар 867 доллардан 790 долларга (8,9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар 1102 доллардан 930 долларга (15,6 фоиз) тушган.

 

“2022 йилда Тошкент шаҳрига релокантлар оқимининг кўпайиши ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан талабалар томонидан ижарага бўлган талабнинг ошиши натижасида ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ижара нархлари сезиларли даражада ошиб кетган эди”, — дейилади хабарда.  

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Тошкентда уй-жой учун ижара нархлари арзонлади | Zamon.uz