Финляндия Россия билан ягона чегара пунктини очиқ қолдирди
Бу ҳақда республика бош вазири маълум қилди.

Финляндия Россия билан чегарадаги битта назорат пунктидан ташқари ҳамма пункитларни ёпмоқда. Бу ҳақда республика бош вазири Петтери Орпо маълум қилди.
Аввалроқ Хелсинки Москва билан миграция инқирози бўйича музокараларда ҳеч қандай муваффақиятга эришмаганини айтганди.
Финляндия Россия ҳукуматини чегарада миграция босимини атайлаб ошираётганликда айблади. Кремль бу айбловларни қатъиян рад этади.
Мамлакат чегарачилари ва аскарлари мигрантлар оқимини яхшироқ назорат қилиш учун чегара бўйлаб бетон тўсиқлар ва симлар каби тўсиқлар ўрнатишни бошлади.





