Жаҳон

Ғазо секторида тўрт кунлик сулҳ паузаси бошланди

Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасида тўрт кунлик сулҳ кучга кирди.

Ғазо секторида тўрт кунлик сулҳ паузаси бошланди

 

Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасида тўрт кунлик сулҳ кучга кирди. Кун давомида жангарилар биринчи исроиллик гаровга олинганларни, тахминан, маҳаллий вақт билан соат 16:00 да озод қилишлари керак.

 

Қатар расмийлари, шунингдек, Миср ва АҚШ асосий воситачи ҳисобланган келишув доирасида қуйидагилар амалга оширилиши керак:

 

— ҲАМАС жангарилари бугун 13 нафар исроиллик гаровга олинганларни озод қилади. Ҳаммаси бўлиб камида 50 киши озод қилиниши режалаштирилган;

 

— 39 нафар фаластинлик маҳбуслар, аёллар ва вояга этмаганлар (жами 150 нафар) Исроил қамоқхоналаридан озод қилинади;

 

— Ғазо секторига Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат пункти орқали кўпроқ инсонпарварлик ёрдамлари киритила бошлайди. Ҳар куни инсонпарварлик ёрдами билан бирга 130 минг литр дизел ёнилғиси ва 200 та юк машинаси жўнатиш режалаштирилган.

 

BBC'нинг хабар беришича, Исроилнинг Ғазо сектори устидаги барча ҳаво ҳаракати (жумладан, дронларни кузатиш) гаровга олинганлар озод этилишидан олти соат олдин тўхтатилади.

 

Исроиллик гаровга олинганлар аввал Мисрга, фаластинлик маҳбуслар эса Фаластин маъмурияти назорати остидаги Ғарбий Соҳилга етказилади.

 

ОАВ хабарларига кўра, Исроил ҳукумати фаластинликларни ўз фуқароларини кўрмагунча озод қилмасликларини маълум қилган.‌‌

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"