Жанубий Корея 165 минг муҳожирга меҳнат визалари бериш ниятида
Мамлакатга 16 давлат, хусусан, Ўзбекистонга ҳам Е-9 визаси "эшикларини очмоқда".

Корея келгуси йили кўплаб соҳаларда ишчи кучи етишмовчилиги кучайиб бораётгани сабабли Меҳнатга рухсат бериш тизими (EPS) бўйича рекорд даражадаги 165 минг меҳнат муҳожирини жалб қилади.
Ҳукумат, шунингдек, Е-9 визасига эга хорижий ишчилар ишлаши мумкин бўлган соҳаларни кенгайтириб — ресторан, тоғ-кон саноати ва ўрмон хўжалигини ҳам қўшади.
Е-9 визаси меҳнатга рухсатнома тизими (Employment Permit System - EPS) орқали қўлда ва касбий бўлмаган иш билан шуғулланишни истаган ишчиларга берилади. Ушбу визани 16 давлат, жумладан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари олишлари мумкин.
Ишлаб чиқаришда Е-9 визаси эгаларининг энг кўп сони — 95 000 та, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда — 16 000 та, хизматлар кўрсатиш соҳасида — 13 000 та, балиқчиликда — 10 000 та, қурилишда — 6 000 та ва кемасозликда — 5 000 та бўлади, қолган 20 000 виза соҳасидан қатъи назар тақсимланади, деб қўшимча қилди вазирлик.
Жанубий Кореяга Е-9 визаси билан кирган муҳожирлар сони 2021 йилда 52 минг ва 2022 йилда 69 минг бўлган бўлса, жорий йилда 120 мингга етди.







