Иқтисодиёт

Жаҳон банки IT соҳасини ривожлантириш учун Ўзбекистонга 50 миллион доллар ажратади

Янги лойиҳа Ўзбекистонга ITES хизматлари секторидан иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий сармояларни жалб қилиш катализатори сифатида фойдаланишга ёрдам беради.

Жаҳон банки IT соҳасини ривожлантириш учун Ўзбекистонга 50 миллион доллар ажратади

 

Жаҳон банки Ўзбекистонда “рақамли инклюзивлик” лойиҳасини амалга ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади, дея хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.

 

Маълумотларга кўра, лойиҳа ҳукуматнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги минглаб ёшларнинг рақамли кўникмаларга ўргатиш ва ахборот технологиялари хизматларида ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтиради.

 

Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланадиган янги лойиҳа Ўзбекистонга ITES хизматлари секторидан иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари яратиш ва хорижий сармояларни жалб қилиш катализатори сифатида фойдаланишга ёрдам беради. Бу мамлакатнинг қишлоқ ва чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи 30 ёшгача бўлган минглаб ёшларни ўқитиш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги IT-Park томонидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа доирасида ушбу шахсларни иш билан таъминлайдиган ITES компанияларига турли имтиёзлар берилади, дейилади хабарда.

 

Аниқлик киритилишича, 2029 йилда Ўзбекистоннинг ITES хизматлари соҳасида 25 мингга яқин киши иш билан таъминланади ва 15 мингга яқин фуқаро турдош соҳаларда иш топиши мумкин бўлади.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"