Жаҳон

Қозоғистонда ўқувчиларнинг дарс вақтида смартфондан фойдаланиши тақиқланмоқда

Депутатга кўра, бола мактаб даврида ўқиши керак. Чунки телефон бу жараёнга халақит беради.

Қозоғистонда ўқувчиларнинг дарс вақтида смартфондан фойдаланиши тақиқланмоқда

 

Мамлакат парламентининг умумий йиғилишида “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим ва мураббийлик масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

 

“Ўқитувчилар билан бўлиб ўтган учрашувларда юзага келган яна бир масала ўқувчиларнинг дарс давомида телефондан фойдаланиши билан боғлиқ. Телефонни тақиқлаш бўйича аниқ қонуний чеклов йўқ. Шу муносабат билан, лойиҳага дарс вақтида мобиль телефонлардан фойдаланишни чеклаш бўйича алоҳида қоида киритилди”, — деди депутат Асхат Аймағамбетов.

 

Мажилис вакилига кўра, бола мактаб даврида ўқиши керак. Чунки телефон бу жараёнга халақит беради.

 

“Бизнинг таклиф қилаётган меъёримиз фақат дарс вақтида чекланиши кўзда тутади. Ва ўқувчининг танаффус пайтида фойдаланишига ҳеч қандай чеклов йўқ. Дарс пайтида боланинг ижтимоий тармоқларга қараши тўғри эмас. Агар ўқитувчининг дарс ишланмасида айрим иловалардан фойдаланиш талаб этилса, у ҳолда инновацион технологиялар мақсадида дарс давомида смартфондан фойдаланишга рухсат берилади. Хусусан, умумтаълим мактабларида фойдаланишда ҳеч қандай чеклов йўқ”, — деди депутат.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"