Олтин нархи рекорд даражада ошди
Таҳлилчилар бу жараён давом этишини тахмин қилмоқда.

Кеча, 1 декабрь куни олтиннинг глобал нархи 1 троя унцияси учун 2 075 долларгача ошди.
Таҳлилчилар йил охиригача нархлар ўсишда давом этишини тахмин қилишмоқда. Чунки глобал инфляция пасаймоқда ва бу марказий банкларнинг фоиз ставкаларини пасайтиришига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, Россия ва Украина, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушлар оқибати ҳам мавҳумлигича қолмоқда. Бу эса инвесторларни олтин харид қилишга ундаяпти.





