Хонанда The Weeknd Ғазога 2,5 млн доллар хайрия қилди
Бу 173 минг фаластинликни 2 ҳафта боқишга етади.

Дунёга машҳур хонанда The Weeknd ўзининг ХО гуманитар жамғармаси орқали Ғазо халқига инсонпарварлик ёрдами учун 2,2 миллион доллар хайрия қилди.
Маблағ БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига ўтказилган, у 4 миллион кишини бир марталик тушлик билан таъминлашга ёки 173 мингдан ортиқ фаластинликни икки ҳафта боқишга етади.
Маълумот учун, асил исми Абел Тесфае бўлган хонанда 2021 йил октябрь ойида Жаҳон озиқ-овқат дастурига қўшилган. Шундан сўнг ХО гуманитар жамғармасини тузган.







