Жаҳон

Сайёрадаги энг кекса тошбақа 191 ёшга кирди

Буюк Британиядаги оролларнинг бирида яшовчи Жонатан исмли жонивор тарихдаги энг кекса тошбақа ҳисобланади.

Сайёрадаги энг кекса тошбақа 191 ёшга кирди

 

Муқаддас Елена (Буюк Британия) оролида яшовчи Жонатан исмли улкан тошбақа ҳаётининг 191 йиллигини нишонлади. У тарихдаги энг кекса тошбақа ҳисобланади.

 

Олимларнинг фикрига кўра, Жонатан тахминан 1832 йилда туғилган. Гап шундаки у 1882 йилда Сейшел оролларидан Муқаддас Еленага олиб келинганида  тўлиқ етук эди, яъни улар 50 ёшида ана шундай етук бўлади. Ҳаттоки ўша пайти у 50 ёшдан ҳам каттароқ бўлган бўлиши мумкин. Бундай тошбақаларнинг ўртача умри 150 йил.

 

Кўп йиллар давомида бу тошбақани кузатаётган ветеринар Жо Холлинзнинг айтишича, Жонатанда "секинлашув" белгилари йўқ. Тошбақа ҳидни йўқотган ва катаракта бўлсада кўзлари кўради, аммо унинг иштаҳаси аъло. Тошбақанинг озуқаси витаминларга бой мева ва сабзавотларни ўз ичига олади. Севимли овқатлари карам, бодринг, сабзи, олма ва бошқа мавсумий мевалар. У, айниқса, бананларни яхши кўради, гарчи улар оғзига ёпишса ҳам. У иссиқ кунларда қуёшда тобланишни яхши кўради, панжаларини қобиғидан чиқариб ётади, жуда иссиқда эса сояга яширинади. Қишнинг совуқ кунларида у ўзини барглар ёки ўрилган ўтларга кўмиб, кун бўйи ётади.

 

"Жонатаннинг соғлиғи яхши ва ҳозирда барча белгилар бизни учинчи асргача яшашига умид қилмоқда, балки уч асрни кўришга ҳам улгургандир", — дейди  зоологлар.

 

Жонатан яна учта улкан тошбақа билан яшайди  – 1969 йилда оролга келган ва тахминан 55 ёшда бўлган Девид ва Эмма ҳамда 1991 йилда келтирилган  32 ёшга кирган Фредерик.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"