Диснейнинг 100 йиллиги нишонланди
Ушбу байрам коронавирус пандемияси пайтида бекор қилинган 12-Париж паради ҳисобланади.

Чили пойтахти Сантягода “The Walt Disney” компаниясининг 100 йиллигига бағишланган Рождество паради бўлиб ўтди.
Тадбир нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам қувончига сабаб бўлди. Аҳоли Микки Маус ва Дональд Дaк каби Дисней қаҳрамонлари тасвирланган баҳайбат шарларни кўриш учун Сантягонинг асосий хиёбонларига тўпланишди.
Болалар ва катталар мультфильм қаҳрамонларини жуда юқори кайфият билан кутиб олишди. Маълумот ўрнида, ушбу байрам COVID-19 пандемияси пайтида бекор қилинган 12-Париж паради ҳисобланади.







