Покистонда мадраса портлаши оқибатида 7 киши жароҳатланди
Ярадорларнинг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Покистон матбуотига кўра, Пешовардаги бошланғич мадраса яқинида портлаш содир бўлиб, етти киши, жумладан бир неча аёл ва болалар жароҳатланган.
Пешовар полицияси ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғирлигини ва қурбонлар бўлиши эҳтимоли борлигини айтди.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.







