Самарқандда ҳам салкам 50 киши қўлга олинди
Уларнинг 25 нафарига маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.

Самарқанд вилоятида “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.
Махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.
Рейд тадбирларида ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.







