Энди Яндекс такси ҳам чек беради
Сервис Солиқ ахборот тизимлари билан интеграция қилинди

1-декабрдан Yandex Go хизмати Ўзбекистонда ўз фаолиятини маҳаллийлаштириб, солиқ резидентига айланди. Мазкур сервис Солиқ ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши натижасида ҳар бир ташиш хизмати учун фискал чек шакллантириш имконияти яратилди.
Яқин кунларда нақд пул орқали тўлов қилинганида ҳам Yandex Go хизмати томонидан чек берилиши таъминланади.







