Жаҳон

Эрон Сулаймоний ўлими учун АҚШдан катта миқдорда товон пули талаб қилди

Эрон суди бу бўйича қарор чиқарди.

Эрон Сулаймоний ўлими учун АҚШдан катта миқдорда товон пули талаб қилди

 

Эрон суди мамлакат армияси махсус кучлари қўмондони, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан товон пули ундирилиши ҳақида қарор чиқарди. 

 

"Қўшма Штатлар ва яна 41 нафар жисмоний ва юридик шахс генерал Қосим Сулаймоний ўлими билан боғлиқ жиноятлар туфайли 49 миллиард 770 миллион доллар тўлашга мажбур бўлди", — деб суд қароридан иқтибос келтирди IRNA. 

 

АҚШ расмийларининг бу даъвога муносабати ҳозирча маълум эмас. 

 

Маълумот учун: Эронлик генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиа милицияси раҳбари ўринбосари Абу Маҳдий ал-Муҳандис 2020 йил 3 январга ўтар кечаси АҚШ томонидан Бағдод аэропорти ҳудудида уюштирилган операция оқибатида ҳалок бўлди. Вашингтон уларни 2019 йил 31 декабрь куни Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужум уюштиришга алоқадор деб ҳисоблаган. Бунга жавобан Эрон Американинг Ироқдаги базаларига қарата ракета ҳужумларини уюштирган эди. 

 

Сулаймоний ўлимидан сўнг Эронда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди. Генерал ўзи туғилиб ўсган Кармон шаҳрида дафн этилган.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"