Жаҳон

Арманистон ва Озарбайжон ярашмоқчи

Икки давлат тинчлик шартномасини имзолаш ниятида.

Арманистон ва Озарбайжон ярашмоқчи

 

Арманистон ТИВ раҳбари Арарат Мирзоян АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг таклифига биноан Вашингтонда озарбайжонлик ҳамкасби Жайҳун Байрамов билан учрашиб, икки давлат ўртасида тинчлик битимини ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Арарат Мирзоян АҚШ Давлат департаментининг Кавказ масалалари бўйича маслаҳатчиси Луис Боно билан учрашувда бунга рози бўлганини айтди.

 

"Томонлар минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка оид масалаларни муҳокама қилди. Арманистон АҚШнинг Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан Вашингтонда учрашув ўтказиш таклифига ижобий муносабат билдирди", — дейилади хабарда.

 

Яқинда Озарбайжон Республикаси Президенти администрацияси ва Арманистон Республикаси Бош вазири девони қўшма баёнот бериб, икки давлат ўз муносабатларини тартибга солиш ва суверенитет, ҳудудий яхлитлик ҳамда тинчлик тамойиллари асосида тинчлик келишувига эришиш ниятида эканини тасдиқлади. Келишув доирасида Боку 32 нафар арманистонлик ҳарбийни, Ереван эса икки нафар озарбайжонлик ҳарбийни озод қилади. Томонлар икки давлат ўртасидаги ишончни оширишга ҳаракат қилади. Бу, шубҳасиз, Жанубий Кавказ минтақасига ижобий таъсир кўрсатади.

 

Музокаралар натижасида икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш бўйича учта асосий йўналишни ўз зиммасига олиш бўйича келишувга эришилди.

 

Кеча Озарбайжон ТИВ Арманистонни тинчлик битимини ўрнатиш бўйича музокараларни янгилашга чақирган эди.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"