Данияда Қуръонни ёқиш тақиқланди
Бунинг учун 2 йилгача қамоқ белгиланди.

Данияда муқаддас китоблар — Қуръон, Инжил ёки Тавротни оммавий равишда ёқиш тақиқланди. Бу бўйича мамлакат ҳукумати қонун қабул қилган.
Унга кўра, китобларни таҳқирлаш, оёқ ости қилиш, йиртиб ташлаш, кесиш ёки тешиш ҳам мумкин эмас. Қоидабузарликлар учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Дания ва Швецияда Қуръонни ёқиш ҳолатлари кўпайганидан мусулмон мамлакатларида оммавий норозилик намойишлари бошланган.





