Жаҳон

Фаластин маъмурияти ҲАМАСни кичик ҳамкор сифатида қабул қилмоқчи

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Муҳаммад Штайеҳ маълум қилди.

Фаластин маъмурияти ҲАМАСни кичик ҳамкор сифатида қабул қилмоқчи

 

Ғарбий Соҳилнинг бир қисмини бошқарадиган Фаластин маъмурияти урушдан кейин Ғазони ким бошқариши ҳақида АҚШ билан маслаҳатлашмоқда ва ҲАМАСни ташаббусда кичик ҳамкор сифатида қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда бош вазир Bloomberg нашрига маълум қилди. 

 

Фаластин маъмурияти бош вазири Муҳаммад Штайеҳнинг айтишича, у ҲАМАС Фаластин Озодлик Ташкилотининг кичик ҳамкори бўлиши вариантини афзал кўради.

 

Штайеҳнинг сўзларига кўра, бу коалиция Ғарбий Соҳил, Ғазо сектори ва Шарқий Қуддусни ўз ичига олган Фаластин давлатини қура олади.

 

Фаластин Озодлик Ташкилоти ФАТҲ партияси бошчилигидаги бир қанча Фаластин ташкилотларининг иттифоқидир. Иттифоқ Ғарбий Соҳилнинг айрим қисмларида фуқаролик бошқарувини амалга оширади.

 

ҲАМАС 2007 йилда Ғазо секторида ҳокимиятни қўлга киритиб, ФАТҲ вакилларини қисман ҳайдаб, қисман йўқ қилган. Бунгача ҲАМАС Фаластин маъмуриятининг (расман Фаластин миллий маъмурияти) парламент сайловларида ғалаба қозонади ва бу икки етакчи куч тинч йўл билан ҳокимиятни тақсимлай олишмаган.

 

"Агар ҲАМАС келишувга эришишга ва иттифоқнинг сиёсий платформасини қабул қилишга тайёр бўлса, музокаралар учун шароит бўлади. Фаластинликлар бўлинмаслиги керак”, — дейди Муҳаммад Штайеҳ.

 

Ғарбий Соҳилдаги Фаластин бош вазирининг фикрича, Исроилнинг урушдаги ҲАМАСни тўлиқ мағлуб этиш мақсади нореал.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"