Ўзбекистон

Ўзбекистонлик йигит Google'да иш бошлади

У компанияга жорий йил мартда ариза топширган.

Ўзбекистонлик йигит Google'да иш бошлади

Toшкент шаҳридаги Инҳа университетининг SOCIE факультети битирувчиси Фаҳриддин Абдураҳимов Google компаниясида ўз иш фаолиятини бошлади.

 

"2023 йил март ойида мен Google веб-сайти орқали дастурий таъминот муҳандиси лавозимига ариза топширдим. Кўп ўтмай, ишга ёлловчи мен билан боғланди ҳамда биз 15-20 дақиқа давомида суҳбат қилдик. Суҳбат давомида мен ўзимни таништирдим ва нима сабабдан Google компаниясини танлаганим ҳақида умумий маълумот бериб ўтдим. Шундан сўнг, мен билан биринчи расмий суҳбатни ўтказиш режалаштирилди. Умумий ҳисобда 5та суҳбат бўлиб ўтди.

 

Август ойида мен Google компанияси таклифини қабул қилдим ва виза олиш жараёнлари бошланди. Буларнинг барчаси мен учун унутилмас тажриба бўлди.

Ушбу ютуқларга эришишимда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ҳиссаси катта деб ҳисоблайман. Бу ерда мен нафақат дўстлар орттирдим ва фундаментал билимларни ўргандим, балки ўз соҳасининг профессионалларидан бебаҳо тажриба ва билимларга ҳам эга бўлдим.

 

Дастлаб Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига топширишимга сабаб доимо ёнимда бўлган, қарорларимни қўллаб-қувватлаган ва қийин дамларда йўл-йўриқ кўрсатган ота-онамнинг маслаҳатлари туртки бўлган. Ҳар бир ишда оиламнинг қўллаб-қувватлаши менинг шахсий ва касбий ривожланишим учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади", дейди йигит.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

custom img

Янги Тошкентда “Озарбайжон” боғи барпо этилади

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев бўлажак боғ ҳудудида рамзий капсулани жойлаштириб, лойиҳани амалга оширишга старт берди.

custom img

Янги Тошкент лойиҳаси Озарбайжон Президентига тақдимот қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"