Жаҳон

Урушда 315 минг россиялик ҳалок бўлди ва жароҳат олди

Бу ҳақда АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб Reuters ҳамда CNN хабар бермоқда.

Урушда 315 минг россиялик ҳалок бўлди ва жароҳат олди

 

Россиянинг Украина билан урушдаги йўқотишлари ҳалок бўлган ва жароҳат олган 315 минг кишини ташкил этади, деб хабар қилмоқда Reuters ҳамда CNN АҚШ разведка маълумотларига таяниб.

 

Разведка маълумотлари билан таниш бўлган нашр манбаларининг таъкидлашича, Россия қуролли кучларининг шахсий таркиб ва зирҳли техникадаги йўқотишлари «мамлакатнинг ҳарбий модернизациясини 18 йилга орқага сурди».

 

Америка разведкаси маълумотларига кўра, Украинага қарши уруш бошланганда Россия армиясида 3500 та танк бўлган, шундан 2200 таси йўқ қилинган. Бундан ташқари, 13600 та пиёда жанговар машина ва бронетранспортёрдан 4400 таси йўқ қилинган, бу уларнинг 32 фоизини ташкил этади.

 

Шу куни АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эдриенн Уотсон 2023 йил октябрь-ноябрь ойларида Россия армиясида Авдийивка яқинидаги ҳужум чоғида 13 минг киши ҳалок бўлган ва яралангани, 220 дан ортиқ зирҳли техника йўқотилганини маълум қилди. Россия ва Украина урушдаги йўқотишлари ҳақида расмий маълумот бермаяпти.

custom img

Саида Мирзиёева Хоразмда носоз сув иншоотини бориб кўрди

“Урганч-1” йирик насос станцияси ҳам зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан бири экани қайд этилди.

custom img

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган.

custom img

Владимир Путин Эрон ТИВ раҳбари Аббос Ароқчи билан учрашув ўтказди

Учрашувда Россия президентига Эрон олий раҳбари номидан махсус мурожаат етказилган.

custom img

Туркиядаги бокс турнири оммавий жанжал билан якунланди

Муштлашувда бир нечта россиялик спортчилар жароҳат олган.

custom img

Москвага қиш қайтди: ҳудудни қалин қор қоплади

Кучли қор ёғиши сабаб Москва ва вилоятда қарийб 200 та дарахт қулаб, автомобиллар ва электр тармоқларига зарар етган.

custom img

Эрон АҚШга урушни тугатиш бўйича таклиф юборди — Axios

Оқ уй мазкур таклифни олган, бироқ Вашингтон уни қачон кўриб чиқиши маълум эмас.

custom img

Дунё мамлакатларининг ҳарбий харажатлари рекорд даражага етди — SIPRI

2025- йилда ҳарбий харажатлар 2,9 фоизга кўпайиб, 2,88 триллион долларни ташкил қилган.

custom img

Исроилнинг собиқ бош вазирлари Нетаняхуга қарши иттифоқ тузди

Собиқ бош вазирлар Нетаняхунинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат борасидаги қарорларини танқид қилиб келмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"