Швейцариялик олимлар ғайриоддий бошқариладиган робот қўл моделини ишлаб чиқмоқда
Тадқиқот травма ёки касаллик туфайли мотор функцияларини йўқотган одамлар учун робот протезларини лойиҳалашда ёрдам беради.

Швейцариялик олимлар кўз ва нафас олиш орқали бошқариладиган қўшимча робот қўл моделини ишлаб чиқишмоқда.
Швейцария Федерал институти нейроинженерлари фикрига кўра, тадқиқот травма ёки касаллик туфайли мотор функцияларини йўқотган одамлар учун робот протезларини лойиҳалашда ёрдам бериши мумкин.
Шунингдек, улар соғлом одамлар учун ҳам ёрдамчи бўла олади.
"Мақсадимиз соғлом одамларга қўшимча қўлни ҳақиқий қўллари каби табиий равишда бошқаришга имкон беришдир", - дейди тадқиқотчилар.







